Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Haqiqiy muhabbat (2019)

Haqiqiy muhabbat (2019)

Ҳақиқий мухаббат

Бошимни куксингга қуйган лаҳзалар,
Қалбимни муҳаббат майин эркалар.
Жаннат боғларидан маст булган юрак,
Оҳиста бошлайди нозик аллалар.

Нигоҳингни нигоҳим тутган лаҳзалар,
Юрак қинидан учқун парчалар.
Вужудим алвон ранг олади дарҳол,
Умид гулбоғи бирдан гунчалар.

Сирли ҳисларга тулар борлигим,
Васлингдан кўзимни ўзмасам дейман.
Барчага аёндир ишқ беморлигим,
Ҳижрон азобин билмасам дейман.

Нигоҳингдан кучган сирли бир шуъла,
Қалбимга чуғ бўлиб жойлашди жоним.
Илоҳий қувватлар буюк маъбудлар,
Кунглим маликасин танлашди жоним.

Мен энди ошиқман сенсан машуқам,
Куксимда порлайди сирли бир қуёш.
Васлингга эришмок менга бир армон,
Яратгандан тиларман сабр ва бардощ.

Бошимни куксингга қуйган лаҳзалар,
Асрга чузилса менинг орзуим.
Куксингга бош қуйиб жоним ўзилса
Ҳақиқий мухаббат шудир севгилим.



«Haqiqiy muhabbat (2019)»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]