Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Ishq ayol kishisiz bo'lmas

Ishq ayol kishisiz bo'lmas

Ишқ аёл кишисиз бўлмас.

Фарёд урмокда бу хаста юрак,
Сўннги умидлар сўна бошлаган.
Сабрим битмоқда не қилмоқ керак,
Ҳижрон дилимни тилиб ташлаган.
Сизни севганлигим ёлғиз гуноҳим,
Шу гуноҳ учун умримни тикдим.
Охирги илинж васлингизни деб,
Кўзларимда ёш мен сизни кутдим.
Бағрингиз тошми,қалбингаз метин ?,
Мени фарёдим сизга етмайди.
Бир ошиқ ишқи бугун хор бўлди,
Сизни азизам увол тутмайди.
Шунча куйсам ҳам мен хокисорга,
Ёлғиз бир нигоҳ насиб қилганмас.
Ҳали тарихда бу кўҳна олам,
Сиздек гузални бир бор кўрганмас.
Мен ҳам ўтарман,сиз ҳам ўтарсиз
Ортда қолади ташвишли дунё.
Мажнуннинг ҳоли, Вомиқнинг ишқи
Ҳеч унутилмас билингиз зебо.



«Ishq ayol kishisiz bo'lmas»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]