Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Ishq dardi

Ishq dardi

«Борсам ўлдирарлар, бормасам ўлам».
(Ғариб ва Шоҳсанам достонидан).

Кимлардир ҳолимга ачиниб қарар,
Кимлардир жимгина кулиб қўяди.
Кимлардир ёшимни писанда қилиб,
Айниган суюқ деб пичинг қилади.
Туқсонни ҳатлаган бечора Лутфий,
Не учун ишқ дея титраган экан.
Аклини йуқотган бечора Машраб,
Шахло кўз ёр дея йиғлаган экан.
Не учун етмишда ҳазрат Навоий,
Мажнуннинг ишқида қалам тебратди.
Не учун айтингчи Ҳофиз Шерозий,
Икки шаҳарни ҳолга алмашди.
Тошкентнинг гўзали қаро кўз Зайнаб,
Не учун Кумушга оғу ичирган.
Ажалнинг олдида Тоҳир ва Зуҳро,
Сунгги нафасин бирга кечирган.
Сўрагим келади сиздан рақиблар,
Не учун дилингиз бунча ўртайди.
Не учун ул гузал менга жилмайса,
Кўзларингиздан ўтлар чақнайди.
Чунки дунёнинг ҳар бир жонзоди,
Муҳаббат булоғин сувидан ичар.
Ўртанар‚ куйинар‚ рашк‚ қилар доим‚
Ишқ саҳросини тухтовсиз кезар



«Ishq dardi»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]