Popup

Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Ishqimiz

Ishqimiz

Ishqimiz
Муҳаббатнинг йўлида
Хаддан ошди рашкимиз.
Бу тақдирнинг қўлида
Сарсон бўлди ишқимиз.

Ғийбатларга учдикми?
Аламларни қучдикми?
Севгимиздан кечдикми?
Сарсон бўлди ишқимиз.

Оғир келдими шартлар
Орзуга қўнди гардлар.
Эзиб борябди дардлар.
Сарсон бўлди ишқимиз.

Гумон йўли чўзилди,
Сўнгги умид узилди.
Бахт қасримиз бузилди.
Сарсон бўлди ишқимиз.

Шубха соя солган он.
Севгимиз бўлди вайрон.
Ўзимиздек саргардон-
Сарсон бўлди ишқимиз.

Дилобар Уролова



«Ishqimiz»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]