Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Ishqing Sani

Ishqing Sani

Мухаббатингга мухтожман,
Асло ёлғиз қўйма мани.
Сенсиз ғариб ноиложман,
Қалбим ёқди ишқинг Сани.

Бархам топди басирлигим,
Дард тўринга асирлигим.
Ё, севгимга Арзирлигим,
Қалбим ёқди ишқинг Сани.

Мажнун бирла баробарман,
Машраб билан биродарман.
Бир бечора қаландарман,
Қалбим ёқди ишқинг Сани.

Мен дардлашдим оху ила,
Танбур деган чолғу ила.
Яшаяпман орзу ила,
Қалбим ёқди ишқинг Сани.

Кўргин ишқдан маст бўлганим,
Гох баланд, гох паст бўлганим.
Рохатдадир жоним маним,
Қалбим ёқди ишқинг Сани.

Бўлбулларга жўр бўлмишам,
Қалби севгига тўлмишам.
Севмоқ учун туғилмишам,
Қалбим ёқди ишқинг Сани.

«Файз кетмасин кошонангдан,
Бахт ўпсин де пешонангдан»
Мени қувма остонангдан,
Қалбим ёқди ишқинг Сани.

Уйингга чорла мехмонга,
Ошиқман Сендек Мезбонга.
Дард совуғи теккач жонга,
Қалбим ёқди ишқинг Сани.

Урган охим Сенга етсин,
Юрагимдан алам кетсин.
Ооооохххх...
Исминг айтиб куним битсин,
Қалбим ёқди ишқинг Сани.



«Ishqing Sani»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]