Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Izlaganmiding

Izlaganmiding

Юрагимда битилар баъзан гўзал байт,
Қалбим ёлғизланди, ёнгинамга қайт.
Биргина жавобинг, саволимга айт,
Муҳаббат, сен мени излаганмидинг?

Учгим келар гоҳо Ҳумодек бўлиб,
Юраман ўйланиб, ўзимча кулиб.
Юракда умидлар ётганда сўлиб,
Муҳаббат, сен мени излаганмидинг?

Кўксимда оташин ўчмас оловсан,
Ҳар сатрларимда мунгли навосан.
Баҳор гулларидек ажиб мавосан,
Муҳаббат, сен мени излаганмидинг?

Бормоқдаман сенга кундан кун илиб,
Не керак? Не истайсан қалбимни тилиб?
Қийнама бунчалар девона қилиб,
Муҳаббат, сен мени излаганмидинг?

Йўлинг пойлаб доим толди кўзларим,
Айтарли қолмади бирор сўзларим.
Хазон билан бирга ўтар кузларим,
Муҳаббат, сен мени излаганмидинг?

Ҳамроҳ ёлғиз менга бу қаро туним,
Ёдимга тушмасанг ўтмайди куним.
Бир сўз айтай десам чиқмайди уним,
Муҳаббат, сен мени излаганмидинг?

Ширин уйқуларим кўзимдан олиб,
Дилимга орзиқиш, ҳаяжон солиб.
Ёнма ён келмасдан ортимда қолиб,
Муҳаббат, сен мени излаганмидинг?



«Izlaganmiding»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]