Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Jondek Seving Ayolingizni

Jondek Seving Ayolingizni

Ишқи, хусни сохта бир нигор
Ўғирламай ҳаёлингизни.
Сиз учун қирқ жони ҳам нисор,
Жондек севинг аёлингизни.

Фарзандларни онаси бўлган
Ҳеч олмасдан малолингизни.
Сизни ўйлаб ҳасратга тўлган
Жондек севинг аёлингизни.

Ким аслида севишга лойиқ?
Жавоби шу саволингизни.
Кўриб қойил қолсин ҳалойиқ,
Жондек севинг аёлингизни.

Мехр бериб қахр кўрса ҳам,
Кутган нурли жамолингизни.
Ҳаёт эрта қаритган санам
Жондек севинг аёлингизни.

Кўтарсада борки жабрингиз
Тиламайди заволингизни.
Аллоҳ ўзи берар ажрингиз
Жондек севинг аёлингизни.

ШАҲНОЗА РЎЗИЕВА



«Jondek Seving Ayolingizni»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]