Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Kelib o'layotgan Sevgimizni ko'r (ishq)

Kelib o'layotgan Sevgimizni ko'r (ishq)

Kelib o'layotgan Sevgimizni ko'r (ishq)
Ичилмаган ошдек совиб қолди ишқ,
Нураган уй каби тўкилди кўнглим.
Қора этакларин судраб, шошилмай,
Севгимиз томонга келмоқда ўлим.

Ранглар секин аста борар қоришиб,
Ана, ҳиёнатлар қазмоқдалар гўр,
Золимгина ёрим, охирги марта,
Келиб ўлаётган севгимизни кўр!

Бечора абгорим, ҳастагина жон,
Яшашга нақадар ташна мухаббат.
Бағримга беркиниб излайди имкон,
Қадамин тезлайди ажал қасдма-қасд!

Оҳ, ишқим, фариштам, бунча гўзалсан,
Дурлар сочилсинлар, бир табассум эт.
Ажал, сен севгимнинг жонини олсанг,
Бир йўла менинг ҳам жоним олиб кет.

Ишқсиз юрак билан яшашдан не наф,
Унингсиз оловли ҳаволар ютгум.
Жонсиз таним ҳали юрар тентираб,
Мен кўнглимни олиб, ишқ билан кетдим...

Малика Тавфиқ



«Kelib o'layotgan Sevgimizni ko'r (ishq)»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]