Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Ketaman

Ketaman

Мен билан топдингиз фақат аламни
Бўлди кўз ёшингиз артиб кетаман.
Ортиқ давом этиб ютмайсиз ғамни
Учрашган жойимга қайтиб кетаман.

Мен томон интилманг йўлимни ёпиб
Тиканли тўсиқлар тортиб кетаман.
Ҳамрох тополмасам, ўзимни топиб
Хотиржам манзилда давом этаман.

Охири йўқ йўлдан юрмайсиз энди
Аввалдан босилган издан кетаман.
Тоқатингиз тинди, сабрингиз синди
Ўзингизни топинг. Сиздан кетаман.

Йиллаб оёғингиз тушови бўлдим
Орзу мақсадларга етинг, кетаман.
Ёшингизга чўкиб қах қахлаб кулдим
Ўзингиз озод хис этинг. Кетаман.

Сизни ранжитмасин тўрт деворларга
Қолдирмай бирор из артиб кетаман.
Хамрохлик истаган талабгорларга
Тенгсиз эканингиз айтиб кетаман.

Мен сабаб бўлдими аламлар чексиз,
Дилингиздан дардни қувиб кетаман.
Мен томон бошламас энди шубхасиз
Юрган йўлларимни ювиб кетаман.

Азобда қолдингиз кўнглим тополмай
Ўзингиз яхшироқ сезинг кетаман.
Кўнглингиз шод этинг хавотир олмай
Етар бахт расмини чизинг, кетаман.

Билдирмай жимгина шовқин солмасдан
Сира эшитилмас ундай кетаман.
Хорган қалбингизда бир он қолмасдан
Чиройли келгандим, шундай кетаман...

ШАҲНОЗА РЎЗИЕВА



«Ketaman»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]