Popup

Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Ko'ngil

Ko'ngil

Ko'ngil
Қийнайверма, менсиз ҳам ойдай,
Яшагансан ахир анча йил.
Босган эски йўлимдан кетай,
Қўйиб юбор ёқамни, кўнгил.

Минг уриниб ўчиролмайман,
Тақдиримни ёзиғи шу, бил.
Ўзга ерга кўчиролмайман,
Ёқаверма танимни, кўнгил.

Юрагимни қўймоқда эзиб
Хасратларинг, бунча зил замбил.
Алам оқар кўзимдан сизиб,
Қўй ўртама бағримни, кўнгил.

Бир бор куйган қалбга ишқ малол,
Севги эмас сиғмас ҳатто қил.
Сен ҳам, мен ҳам топмасдан завол,
Қўйиб юбор, ёқамни, кўнгил.

ШАҲНОЗА РЎЗИЕВА



«Ko'ngil»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]