Ko'ngil olish osonmi yo ko'ngil berish
- Категории: SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
- Название: Ko'ngil olish osonmi yo ko'ngil berish
- Дата релиза: 06-11-21, 15:15
Кўнгил олиш осонми ё, кўнгил бериш,
Лашкарингиз юрагимга қилди юриш,
Иложи йўқ энди бизни шодон кўриш,
Сиздан ўтди, бағритошим, биздан ўтди!
Оқ булутлар кезар кўкда ларзон-ларзон,
Кута-кута узилмасми умидвор жон,
Оллоҳ сизни омон тутсин номеҳрибон,
Сиздан ўтди, бағритошим, биздан ўтди!
Қошларингиз ўрмонида адашдик ёр,
Гуриллаган олов билан туташдик, ёр,
Айро тушар йўл бошида учрашдик ёр,
Сиздан ўтди, бағритошим, биздан ўтди!
Бол иси бор каломлардан сарҳуш бўлиб,
Бахтидан маст, озоридан ҳомуш бўлиб,
Тонглар йиғлаб нола этган ҳаққуш бўлиб,
Сиздан ўтди, бағритошим, биздан ўтди!
Ишқ дегани дилни қонга қориб кетди,
Минг йил турган муз тоғлари эриб кетди,
Ҳижронингиз қўлга қилич бериб кетди,
Сиздан ўтди, бағритошим, биздан ўтди!
Бор гуноҳни бўйнимизга қўйиб кетинг,
Сел келмасин, икки чашмим ўйиб кетинг,
Ишқ бозори чаққон эмиш, бойиб кетинг,
Сиздан ўтди, бағритошим, биздан ўтди!
Қисмат экан, нолимоқдан асра Худо,
Очилмаган эшикларга қайтмас гадо,
Дил боғини пайҳон этган ёр алвидо,
Сиздан ўтди, бағритошим, биздан ўтди!
Малика Тавфиқ
Лашкарингиз юрагимга қилди юриш,
Иложи йўқ энди бизни шодон кўриш,
Сиздан ўтди, бағритошим, биздан ўтди!
Оқ булутлар кезар кўкда ларзон-ларзон,
Кута-кута узилмасми умидвор жон,
Оллоҳ сизни омон тутсин номеҳрибон,
Сиздан ўтди, бағритошим, биздан ўтди!
Қошларингиз ўрмонида адашдик ёр,
Гуриллаган олов билан туташдик, ёр,
Айро тушар йўл бошида учрашдик ёр,
Сиздан ўтди, бағритошим, биздан ўтди!
Бол иси бор каломлардан сарҳуш бўлиб,
Бахтидан маст, озоридан ҳомуш бўлиб,
Тонглар йиғлаб нола этган ҳаққуш бўлиб,
Сиздан ўтди, бағритошим, биздан ўтди!
Ишқ дегани дилни қонга қориб кетди,
Минг йил турган муз тоғлари эриб кетди,
Ҳижронингиз қўлга қилич бериб кетди,
Сиздан ўтди, бағритошим, биздан ўтди!
Бор гуноҳни бўйнимизга қўйиб кетинг,
Сел келмасин, икки чашмим ўйиб кетинг,
Ишқ бозори чаққон эмиш, бойиб кетинг,
Сиздан ўтди, бағритошим, биздан ўтди!
Қисмат экан, нолимоқдан асра Худо,
Очилмаган эшикларга қайтмас гадо,
Дил боғини пайҳон этган ёр алвидо,
Сиздан ўтди, бағритошим, биздан ўтди!
Малика Тавфиқ
Смс Шерлар