Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Ko'ngli sinib ketmas ayolning

Ko'ngli sinib ketmas ayolning

Ko'ngli sinib ketmas ayolning
Кўнгли синиб кетмас аёлнинг,
Ёри ўзга ёрга кўз сузса.
Кўнгли синиб кетмас аёлнинг,
Хиёнаткор бахтини бузса.

Кўнгли синмас ночорликдан хам,
Либослари сабр-бардошдан.
Зулматлардан ўксинмайди хеч,
Яратилган қалби қуёшдан.

Кўнгли синмас меҳр кўрмаса,
Ўз меҳрига ўралиб яшар.
"Хунук деса" хафа бўлмайди,
Ой хуснидан нур олиб яшар.

Кўнгли синар.....
Кўнгли синар....., ўксик қалб билан,
Яшашига кўниксангиз сиз.
Ҳимояга муҳтож ожиза,
Эканлигин унутсангиз сиз.

Аёл қанча кучли бўлмасин,
Ҳимоячи бўлиб суйингиз.
Кўп нарсамас.....
кўп нарсамас...., Йиғласа агар
Кўзёшларин артиб қўйингиз.

Кўзёшларин яширса сиздан,
Ҳимоясиз сезмоқда, ғариб.
Қўйинг....
Қўйинг ...., унда юрманг, ёнига,
Подшолардек кўкракни кериб.

Кўнгли синиб, синиб кетади
Ҳимоясиз қолганда аёл....

ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА



«Ko'ngli sinib ketmas ayolning»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]