Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Ko'zlaringda yosh

Ko'zlaringda yosh

Ko'zlaringda yosh
Дунё ғамин елканга ортиб,
Ёш бошинга азоблар тортиб.
Яхшиман деб кўзёшинг артиб,
Кетма! Нега кўзларингда ёш?

Тўлиб кетса дилда дардларинг,
Айт ичинга ютма гапларинг,
Кўрсам сенинг хомуш пайтларинг,
Сездим! Нега қалбингда кўзёш?

Сен йиғласанг агарда унсиз,
Чаман йиғлар қолгандай гулсиз.
Кўнглим йиғлар ишонгин сўзсиз,
Бўлди! Энди тўкмагин кўзёш!

Қизғонмагин юзингдан кулгу,
Сенга жуда ярашадику.
Умидажон тилагим бир шу,
Бахтдан кўрай кўзларингда ёш!

мен учун қадрли бўлган Умидахонга!

Абдумуталиб Эргашалиев



«Ko'zlaringda yosh»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]