Popup

Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Kut meni

Kut meni

Kut meni
Кут мени...Кундузни тунларга улаб,
Қақраган ерлар қор кутгани каби.
Ёлворгин Худодан висолим сўраб.
" Севгим келгин"дея пичирлаб лабинг.

Очилмай қуёшнинг тафтини кутиб,
Илиқликка муштоқ турган нихолдек.
Кўрган-кечирганин танига ютиб.
Кексайиб, хориган пажмурда толдек.

Мени кут..Хар оқшом қаьрига чўкиб,
Ўзингни йўқотиб, ўзингни топмай.
Дарахтдек титраб жим, баргларинг тўкиб,
Гўдакдек хайратда кўзларинг ёпмай.

Фасллар алмашган йиллардек такрор.
Кутгин, чин кутмоқ хам аслида саньат.
Битта нигохимчун бедор бўл бедор.
Бироқ ошиқлигинг қилмагин миннат.

Сабрингнинг толаси узилган куни,
Тўласан, тўкилиб қадам ташлайсан.
Э вох, келмагайман билсанг-да шуни,
"Балки"деган илинж билан яшайсан.
Кут мени...

Дилобар Уралова



«Kut meni»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]