Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Meni senga Xudo bermadi

Meni senga Xudo bermadi

Meni senga Xudo bermadi
Ёлғонинг ялтираб кўзимни олди,
Юзтубанлар кетдим, ҳеч ким кўрмади.
Йўлингда тўкилиб кўзларим қолди,
Мени сенга Худо бермади!

Қисматни қотил деб қилма надомат,
Тақдирга тўнкаймиз барини доим.
Сен менга аталган эмасдинг фақат,
Мени атамади сенга Худойим!

Пинагин бузмайди Дунёи дарвеш,
Бир юрак, бир кўнгил бўлганда пора.
Бизнинг истакларга торлик қилди Кеш,
Худо ҳоҳламади буни, на чора!

Неда кўн, неда кет, неда ют алам,
Неда ғалаён қил, неда қил исён.
Қиёмат қойимга келган онда ҳам,
Худонинг айтгани бўлар бегумон!

Сени йўлларингдан қайтарди гумон,
Сенга борай десам адашди йўлим.
Кўнглинга сафарбар бўлмади чунон,
Худо ишқи билан ёритган кўнглим!

Малика Тавфиқ



«Meni senga Xudo bermadi»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]