Popup

Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Nahotki

Nahotki

Nahotki
Наҳотки бой бердик бизлар барчасин,
Наҳотки армонга айланди бари.
Қўлларимда тутиб юрак парчасин,
Кетиб бораяпман мавҳумлик сари.

Азизим, наҳотки айрилмоқ мумкин,
Яшамоғинг мумкин табассумимсиз?
Бу ёруғ оламда борлигинг учун,
Ҳали умидларим милтирар ожиз.

Биз асли қисматга бўлдик ўйинчоқ,
Талатўп, беаёв бўронларида.
Энди юраккка йўқ малҳам, овунчоқ,
Эзилар айрилиқ суронларида.

Гўёки дунё тор, атрофим қафас,
Бошқа дард кўрмадим ҳижронга ўхшаш.
Наҳотки, менингсиз оляпсан нафас?
Наҳотки сенингсиз мумкиндир яшаш?

Дилобар Уролова



«Nahotki»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]