Popup

Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Nechun ketding

Nechun ketding

Nechun ketding
Нечун кетдинг кўнглимдан йироқ,
Улгурдим айт, қачон ёмонга.
Яшолмайман дегандинг бироқ,
Йўллар беркми бизнинг томонга.

Илтижолар айтиб неча бор,
Соғинчимда бўлгандинг бахшим.
Энди менми бўлган дилозор,
Мени ёмон дедингми, яхшим!?

Ҳислар жонни ўртар тумонат,
Юрагимни бекор ўйибман.
Эканлигинг билмай омонат,
Сенга кўнгил бериб қўйибман.

Артдим ёшим, тутмайман мотам,
Ишққа даъво қилгандим нечун.
Сенга раҳмат, эй яхши одам,
Ҳаётдан дарс берганинг учун!

Дилобар Уролова



«Nechun ketding»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]