Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Nimalarni istaysiz mendan

Nimalarni istaysiz mendan

Nimalarni istaysiz mendan
Нималарни истайсиз мендан,
Кет дедингиз, кетдим бош эгиб.
Мажруҳ қушдек ерга қуладим,
Қанотлари синган тош тегиб.

Нималарни истайсиз мендан,
Бир жонимни олиб неча бор!
Тугарму ҳеч сиз томонлардан,
Биз томонга келгучи озор!

Нималарни истайсиз мендан,
Сизни суйиб ғам топдик ҳаргиз.
Бир озгина қўрқинг Худодан,
Яхшиму шу зулмларингиз!

Нималарни истайсиз мендан,
Қўйинг юрсин бир нотавон қалб.
Бўлаверсин Лайлидек ошиқ,
Ўлаверсин Кумушга ўхшаб!

Нималарни истайсиз мендан,
На севмайсиз, на этмайсиз рад!
На жонимни олақолмайди,
На шифосин топмайди бу дард!

Нималарни истайсиз мендан,
Қахрингиз ҳам меҳрдек малҳам.
Шунчалар ҳам юрагингиз тош,
Шунча золим бўларму одам!

Яна нима истайсиз мендан,
Кет дедингиз, кетдим бош олиб...

Малика Тавфиқ



«Nimalarni istaysiz mendan»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]