O'ldirsa ishq o'ldirsin
- Категории: SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
- Название: O'ldirsa ishq o'ldirsin
- Дата релиза: 09-02-19, 13:08
Кўнглим айтур яримман, хануз-
Тўлдирса ишқ тўлдирсин мани!
Ўлдирмасдан ғафлатдек ёвуз,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин мани!
Гар ғофиллик очса қучоғин,
Ўполмасман бахтнинг дудоғин.
Санчгунча дард менга пичоғин,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин мани!
Кезмай андуҳ хиёбонинда,
Ғам-қайғунинг биёбонинда.
Валиаҳдман Мажнун ёнинда,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин мани!
Севгисиз зот бўлгандан кўра,
Хижронга мот бўлгандан кўра.
Ишқсиз яшаб ўлгандан кўра,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин мани!
Ўзлаштирмай мухаббат фанин,
Кезолмайман бахтнинг гулшанин.
Ўчирганча нафрат гулханин,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин мани!
Исминг айтиб ўтсин хар оним,
Лолага ранг қарз берсин қоним.
О, Севгилим ўзинг ол жоним,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин мани!
Айламасдан виждонга тахдид,
Савоб, қилсам мўминга тақлид.
Санинг учун бўлойин шахид,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин мани!
Кўглимда пок севгинг яшарда,
Мен хам ожиз ахли башарда.
Тирилтиргунингча махшарда,
Бўлдирса ишқ бўлдирсин мани!
Тўлдирса ишқ тўлдирсин мани!
Ўлдирмасдан ғафлатдек ёвуз,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин мани!
Гар ғофиллик очса қучоғин,
Ўполмасман бахтнинг дудоғин.
Санчгунча дард менга пичоғин,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин мани!
Кезмай андуҳ хиёбонинда,
Ғам-қайғунинг биёбонинда.
Валиаҳдман Мажнун ёнинда,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин мани!
Севгисиз зот бўлгандан кўра,
Хижронга мот бўлгандан кўра.
Ишқсиз яшаб ўлгандан кўра,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин мани!
Ўзлаштирмай мухаббат фанин,
Кезолмайман бахтнинг гулшанин.
Ўчирганча нафрат гулханин,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин мани!
Исминг айтиб ўтсин хар оним,
Лолага ранг қарз берсин қоним.
О, Севгилим ўзинг ол жоним,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин мани!
Айламасдан виждонга тахдид,
Савоб, қилсам мўминга тақлид.
Санинг учун бўлойин шахид,
Ўлдирса ишқ ўлдирсин мани!
Кўглимда пок севгинг яшарда,
Мен хам ожиз ахли башарда.
Тирилтиргунингча махшарда,
Бўлдирса ишқ бўлдирсин мани!
Смс Шерлар