Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Pinxona sevgi

Pinxona sevgi

Шайдоман қишлоғим шўҳ боласига,
Мафтунман кўзларин тим қорасига.
Изимдан югурса мингта ошиғим,
Алишмасман сочин бир толасига.

Гулдаста беришни асти билмайди,
Сўз уммони ичра дурлар термайди.
Билгани севгини зўр қоидаси,
Ёрини ёт қўлга асло бермайди.

Умрим бўйи қани ёнимда қолса.
Алп қомати дилимга ғулу солса.
Шерик бўлсак яхши ёмон кунларда
Қайғу биздан қочиб кетиб йўқолса.

Қадрлаб у ишқин такрор айтмайди.
Севги учун ҳеч синовдан қайтмайди.
Ширин сўзлар ила балки кулдирмас,
Ҳаёт имтиҳонида йиғлатмайди.

ШАҲНОЗА РЎЗИЕВА



«Pinxona sevgi»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]