Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Qayda muhabbat

Qayda muhabbat

Qayda muhabbat
Қайда қолди чин муҳаббат,
Лавзи ҳалол садоқат.
Юрти борми айтинг менга,
Оро берай куйган жонга.

Замон сайли ёлғон ишқ,
Ичи ғувак сохта кўшк.
Кўнгиллари тор дунё,
Эртакда бор ишқ рўё.

Қолдиму Кумуш вафосида,
Ё Зайнаб рашк жафосида,
Тик боқолмас кўз қирида,
Иффати бор қалб қўрида.

Қайдасан кел беғуборим,
Танда жўшган қалб титроғим.
Сенсиз ўтмас қиш, баҳорим.
Васлинга етмас оху- зорим.

Қайда қолди чин муҳаббат...

Юсупова Зулфия.



«Qayda muhabbat»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]