Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Qora bulutli osmon

Qora bulutli osmon

Қора булутли осмон,
Ёмғирлар айлаб фиғон.
Турасан кўзларинг ёш,
Қўлларингда соябон.

Кўнглинг ранжитган айт ким?
Дардинг ичга ютма жим.
Дилим оғрир, Йиғлама!
Сендан шу бир ўтинчим.

Ювиб кетсин ёмғирлар,
Ўша хазонли кунлар.
Кўзларингда ёш эмас,
Порлаб турсин кулгулар.

Умидим кўз ёшингни,
Асра! Бахтли кунларга.
Табассум қил! Кулгучинг,
Алишма ёмғирларга!

Абдумуталиб Эргашалиев



«Qora bulutli osmon»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]