Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Sen boshqachasan

Sen boshqachasan

Sen boshqachasan
СЕН БОШҚАЧАСАН...

Сен буткул бошқача..., буткул ўзгача,
Хеч кимга ўхшамас, мўьжиза ўзинг.
Сирларга ўралган, гўё тугунча,
Ҳам ором, ҳам дашном ҳар айтган сўзинг.

Қўрқитолмайди ғам, сени ҳаттоки,
Дардга кулгу билан берасан зарба,
Олииис осмонлардан келгансан ёки,
Кимсан сен!? Оқилми ёки бир телба!?

Атиргул ҳуснига бўлсангда ошиқ,
Аммо тиконларни бориб қучасан.
Майга кўнглинг тортса, юрак қонингни,
Қадаҳга тўлдириб қувнаб ичасан.

Сен буткул бошқача.....,кўп сенда сирлар,
Ҳеч кимга ўхшамас, ўзга оламсан.
Балки, илҳом парим сеҳрлаб, шеьрлар,
Ёзишга ундовчи ўткир қаламсан.

Сен қуёш кабисан, узоқдан яхши,
Яқин борсам агар, куйиб қоламан.
Ўйсан!? Ҳар кун қалбим эшигин чертган,
Кўрмай, қайта қайта севиб қоламан.

Сен буткул бошқача... Буткул бошқача.....

ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА



«Sen boshqachasan»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]