Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Sen meni kechirma

Sen meni kechirma

Сен мени кечирма,
кечирмагин бас.
Ахир хар нарсада чегара бордир.
Сенинг чин ишқингни билдимми хавас?
Менга токай кибр-у, манманлик ёрдир.

Сен мени кечирма,
ахир ҳисларинг,
Саноқсиз ёмғирдек пойимга сочдим.
Ўтинч билан маьюс боқди кўзларинг,
Ўзимдан бекиндим, ўзимдан қочдим.

Баҳор офтобидек ўзгардим нечун,
Ишқим омонатми, қизғалдоқлардек?
Беқарор туйғумни жиловлаш учун,
Иродам етарми, билмаябман лек.

Йўқ, лойиқ эмасман мухаббатингга.
Мени жазолагин сенсизлик билан.
Бош эгдим сабрингга ва тоқатингга,
Сен бахтли бўласан, менсизлик билан.

Сен мени кечирма,
Бир куни қайтсам,
Бир куни қадрингга етиб тўксам ёш.
Сени севишимни ёлвориб айтсам,
Ишонма.Ўша чоқ отгин таъна тош.

Шундоқ ҳам баҳтиёр эканлигинг айт,
Айт, вақтни орқага қайтолмаслигин.
Балки...Англаб етган бўламан у пайт,
Мени ҳеч ким сендек севолмаслигин.

Сен мени кечирма,
кечирма шунда...

Дилобар Уролова



«Sen meni kechirma»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]