Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Sen shunday bo'l faqat seni sevib yashay

Sen shunday bo'l faqat seni sevib yashay

Сен шундай бўл!
Орзуларим ушалтиргин!
Сен шундай бўл!
Мени бахтга ишонтиргин!

Қўлларим тут,
Мен адашмай йўлларимдан.
Халос этгин,
Кўнгил тўла дардларимдан!

Сен шундай бўл!
Сезмай дунё ғамларини.
Бахам кўргин,
Умримнинг хар дамларини.

Кўксим осмон,
Сен ундаги хилол бўлгин.
Яхши-ёмон,
Кунларимда сен ёр бўлгин!

Сен шундай бўл!
Қалбимга қор ёғмасин хеч.
Бахорим бўл,
Кузлар хазон этмасин хеч!

Гулим бўлгин,
Боғим кўрки хушбўй ифор.
Сендан бўлак,
Гулга шайдо бўлмай зинхор!

Сен шундай бўл!
Менга олам қувонч бергин.
Синовларни енгмоғимда,
Суянчиқ бўл ишонч бергин!

Мехринг билан,
Андухларим ювиб ташла.
Сендаги пок туйғуларга,
Менинг хаста дилим ташна!

Сен шундай бўл!
Ўзгаларга боқмай қиё,
Ишончимиз узилмасин,
Бу дунё-ю у дунё!

Обод айла,
Қалбим уйин ташриф этиб.
Урсин юрак,
Хар лахзада исминг айтиб!

Сен шундай бўл!
Қорачиғдек асрай сени!
Кўзинг бахтдан кулдираман,
Агар бахтли қилсанг мени!

Мухаббатим сенга бўлсин!
Сенга борим бахш этай!
Хар дақиқа хар сония,
Ёнгинангда мен бўлай!

Сен шундай бўл!
Яшай шубха гумонларсиз.
Ишончимни поймол этма!
Тақдиримга битилган қиз!

Сен шундай бўл!
Фақат сени севиб яшай!
Сен ёнимда,
Бахт нелигин сезиб яшай!

Абдумуталиб Эргашалиев



«Sen shunday bo'l faqat seni sevib yashay»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]