Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Sensiz men

Sensiz men

Сенсиз мен гўёки тушга ўхшайман,
Уйғонсанг лахзада кетарман ўчиб.
Сенсиз мен қанотсиз қушга ўхшайман, Кўкни севаману кетолмам учиб.

Сенсиз мен манзили йўқ бир йўловчи, Чалкаш кўчаларни кезаман дайдиб. Сенсиз мен куйману йўқ бир тингловчи, Дардли нолаларга кетаман сингиб.

Cенсиз мен қуёшман булутлар тўсган, Кичик дарчалардан боқаман таъфтсиз. Сенсиз мен кўзёшман ёлғизлик қучган, Ёммғирдек тўкилиб бораман бахтсиз.

Сензиз мен якуни ёзилмаган шеър,
Ўқиб бўлмас сира мириқиб мени. Сенсиз оёғимни тортар қаро ер, Юрагинга яшир беркитгин мени.

Сенсиз мен орзуман ушалмайдиган, Харчанд интилмайин эришиб бўлмас. Сензиз мен беморман тузалмайдиган, Нетай бу дард билан келишиб бўлмас.

Сензиз бўғзим ичра ўтмайди нафас, Ёлғиз умидимсан эрта кун учун. Сенсизликни менга эп кўрмасанг бас, Мен ахир тирикман фақат сен учун.

Сенсизликни раво кўрмагин менга,
Ёлғиз умидимсан эрта кун учун!

Абдумуталиб Эргашалиев



«Sensiz men»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]