Sevaman deb aytish kelarmi malol
- Категории: SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
- Название: Sevaman deb aytish kelarmi malol
- Дата релиза: 06-11-21, 15:15
Сизга битта савол, биргина савол,
Айтинг, севмоқ эрмак, суймоқ ўйинми?
Севаман деб айтиш келарми малол,
Соғиндим деб айтиш шунча қийнми?
Балки ўйим хато, умидим хато,
Балки ёдингизда йўқмандир хатто.
Мушкулми севаман дейш,
Эй, Худо?
Соғиндим деб айтиш шунча қийнми?
Садақа берасиз учраса гадо,
Тиламчи эмаску сизга жонфидо!
Ёки давлатингиз бўлурми адо?
Соғиндим деб айтиш шунча қийнми?
Бир кўнгил ободи сизга зарарми,
Ёки илтифотлар қиммат турарми,
Бас қилинг юракка ханжар урарни,
Соғиндим деб айтиш шунча қийнми?
Сизни севибмана, бемеҳр одам,
Берганингиз бошдан адоғи алам.
Соғинч жонингиздан ўтиб кетса ҳам,
Соғиндим деб айтиш шунча қийнми?
Нолаларим етмас сиз бағри тошга,
Яна не савдолар солурсиз бошга,
Раҳмимни емайди Худодан бошқа,
Соғиндим деб айтиш шунча қийнми?
Малика Тавфиқ
Айтинг, севмоқ эрмак, суймоқ ўйинми?
Севаман деб айтиш келарми малол,
Соғиндим деб айтиш шунча қийнми?
Балки ўйим хато, умидим хато,
Балки ёдингизда йўқмандир хатто.
Мушкулми севаман дейш,
Эй, Худо?
Соғиндим деб айтиш шунча қийнми?
Садақа берасиз учраса гадо,
Тиламчи эмаску сизга жонфидо!
Ёки давлатингиз бўлурми адо?
Соғиндим деб айтиш шунча қийнми?
Бир кўнгил ободи сизга зарарми,
Ёки илтифотлар қиммат турарми,
Бас қилинг юракка ханжар урарни,
Соғиндим деб айтиш шунча қийнми?
Сизни севибмана, бемеҳр одам,
Берганингиз бошдан адоғи алам.
Соғинч жонингиздан ўтиб кетса ҳам,
Соғиндим деб айтиш шунча қийнми?
Нолаларим етмас сиз бағри тошга,
Яна не савдолар солурсиз бошга,
Раҳмимни емайди Худодан бошқа,
Соғиндим деб айтиш шунча қийнми?
Малика Тавфиқ
Смс Шерлар