Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Sevdim

Sevdim

Сизни бир кўрдиму ўзгардим сездим, Дилда ишқ олови қўзғалди сездим. Нахот бу туш эмас нахот ўнг дедим, Мен сизни тақдирга ишониб севдим!

Кўзлар алдамайди қилади ошкор,
Кўнглимда илиқлик уйғонар бахор. Тангрим учратмади бизларни бекор, Мен сизни тангрига ишониб севдим!

Қувончим ўзингиз, ўзингиз дардим. Сизга озор етса йиғлайди қалбим. Мен учун қадрли қадри баландим, Мен сизни ўзимга ишониб севдим!

Еллар сочингизни силаб ўтсалар,
Юзингиздан зилол сувлар ўпсалар. Бегона нигохлар сизга боқсалар, Мен сизни хаммадан қизғониб севдиим!

Кўксимда ғурурим номусим орим,
Насиб бир кун бўларсиз жуфти халолим! Сиз менинг хаётим мазмуни борим. Мен сизни мен сизга ишониб севдим!

Абдумуталиб Эргашалиев



«Sevdim»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]