Sevgidan so'z ochmang faqat
- Категории: SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
- Название: Sevgidan so'z ochmang faqat
- Дата релиза: 09-04-22, 18:43
Севги азоб, севги роҳат,
Гоҳи қувонч, гоҳи заҳмат,
Қалбда қолди бир жароҳат,
Севгидан сўз очманг фақат.
Ушалмас хаёллар суриб,
Куйдим бевафони суйиб,
Аҳволимни кўриб туриб,
Севгидан сўз очманг фақат.
Янгиламанг дардларимни,
Эслатиб гўл пайтларимни,
Дилда қолган гапларимни,
Севгидан сўз очманг фақат.
Устимдан кулдими тақдир?
Севиш, севилмоқлик бахтдир,
Мен уни севардим ахир,
Севгидан сўз очманг фақат.
Вақт барига дерлар даво,
Айтманг менга эски наво,
Қарғамасман уни, аммо,
Севгидан сўз очманг фақат.
Муаллиф рухсатисиз олинмасин.
Абдумуталиб Эргашалиев
Гоҳи қувонч, гоҳи заҳмат,
Қалбда қолди бир жароҳат,
Севгидан сўз очманг фақат.
Ушалмас хаёллар суриб,
Куйдим бевафони суйиб,
Аҳволимни кўриб туриб,
Севгидан сўз очманг фақат.
Янгиламанг дардларимни,
Эслатиб гўл пайтларимни,
Дилда қолган гапларимни,
Севгидан сўз очманг фақат.
Устимдан кулдими тақдир?
Севиш, севилмоқлик бахтдир,
Мен уни севардим ахир,
Севгидан сўз очманг фақат.
Вақт барига дерлар даво,
Айтманг менга эски наво,
Қарғамасман уни, аммо,
Севгидан сўз очманг фақат.
Муаллиф рухсатисиз олинмасин.
Абдумуталиб Эргашалиев
Смс Шерлар