Popup

Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Sevolmas

Sevolmas

Sevolmas
Ошиққа айланган кўрган онидан,
Ўтолган севгининг имтихонидан,
Байт битган сиёҳмас юрак қонидан,
Айтаман хеч кимса сендек севолмас.

Чеҳрамда фаришта сиймосин кўрган,
Бахтимни, тингчимни ўйида юрган,
Тирик жон эканим эслатиб турган,
Айтаман ҳеч кимса сендек севолмас.

Уйғотган мудраган орзуларимни,
Ҳайдаган қалбимдан қайғуларимни,
Қайтарган унитган кулгуларимни,
Айтаман хеч кимса сендек севолмас.

Ҳаётим безаган ширин ҳаёлдан,
Кўнглимни асраган алам, малолдан,
Шоира яратган оддий аёлдан, Айтаман ҳеч кимса сендек севолмас.

Пинҳона севгиси кўзида ошкор,
Йўлимга интизор, бахтдан умидвор,
Юз бора, минг бора, такрор ва такрор,
Айтаман ҳеч кимса сендек севолмас.

ШАҲНОЗА РЎЗИЕВА



«Sevolmas»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]