Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Sevsang agar

Sevsang agar

Севсанг агар ёниб сев,
Ўзингдан ҳам тониб сев.
Севги зилол сув каби
Чанқоғига қониб сев.

Кенг дунёга сиғмайсан,
Кўз ёш тўкмай йиғлайсан.
Ёр азоб чекмасин деб
Ўз бағрингни тиғлайсан.

Дил висолин тусайди,
Бир кўрмоққа қистайди.
Севган инсон ёрининг
Фақат бахтин истайди.

Соғиниб хар сўзини,
Қумсаб қора кўзини.
Чин севган маҳбубига
Тенг деб билмас ўзини.

Севсанг бағри тошни ҳам,
Тош ҳам бир кун эврилар.
Телбадек севган одам,
Телбаларча севилар.

Бахтга етар ошиқлар,
Машойихлар айтади.
Ишқ акс садога ўхшар,
Албат жавоб қайтади.

ШАҲНОЗА РЎЗИЕВА.



«Sevsang agar»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]