Popup

Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Shubha qilmang meni sevgimga

Shubha qilmang meni sevgimga

Shubha qilmang meni sevgimga
Шубҳа қилманг мени севгимга,
Гумонлардан озор туяман.
Юрагимни очмай ҳеч кимга,
Мен шунақа, сўзсиз суяман.

Шубҳа қилманг, ўйламанг бедил,
Билмайсиз-да, кўнглим қатини.
Минглаб инсон мана шу зайил,
Бекитади муҳаббатини.

Шубҳа қилманг, севги сохта деб,
Ишқи мос деб фақат шеърига.
Кўмдим севгим авайлаб, асраб,
Юрагимнинг чуқур ерига.

Шубҳа қилманг туйғуларимга,
Ҳижронларда тўкилган ёшим.
Тошлар отманг, кўнгли яримга,
Маломатда қолдирманг бошим.

Шубҳа қилманг, қочмасин иймон,
Нигоҳларим иччиккани рост.
Ёнингизда йўқман ёрижон,
Ёдингизда яшадим холос.

Шубҳа қилманг, йиллар ва йўллар,
Деманг, бизга вафо қилмайди.
Юракдаги орзуманд гуллар,
Иккимиздан ўзга билмайди.

Шубҳа қилманг, шубҳалар бекор,
Билинг, вафо гули бизгадир.
Айтаяпман, пичирлаб такрор,
Менинг ишқим фақат сизгадир.

Шубҳа қилманг мени севгимга...



«Shubha qilmang meni sevgimga»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]