Popup

Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Sizning Sevgi

Sizning Sevgi

Sizning Sevgi
Сукутда севасиз нақадар,
Ошиқман сокинлик куйига.
Эътибор бермасам мен агар,
Тушасиз девона кўйига.

Атайин сўзимни қизғонсам,
Нигоҳда ўтинч-у, лек жимсиз.
Сездирмай ҳижронда гоҳ ёнсам,
Бедорсиз, беморсиз, ёр кимсиз?

Биламан сўзимни олмоқ чун,
Енгасиз оғиру-енгилни.
Аслида сиз билан қолмоқ чун,
Кўндириб бўлганман кўнгилни.

Дилобар Уролова



«Sizning Sevgi»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]