Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » So'zsiz Sevgi

So'zsiz Sevgi

Мухаббатинг бўғзим кўйдиргувчи чўғ,
Бир сени ўйласам олам бўлар йўқ,
Ишқинг юрагимга санчиб синган ўқ,
Мен сени севаман демай севаман.

Суйган бандасига ишқ насиб этган,
Севги достонлари кўп донғи кетган,
Нетай пешонамга шундайи битган,
Мен сени севаман демай севаман.

Вужудимни ўртар ишқ олов ёқиб,
Алам тиш қайрайди, эшигим қоқиб,
Азоблардан қутқар бир қиё боқиб,
Мен сени севаман демай севаман.

Сен табассум қилсанг кулганим ўша,
Чегарасиз бахтга тўлганим ўша,
Агар кўнглинг қолса ўлганим ўша,
Мен сени севаман демай севаман.

Сен билан гўзалдир дақиқа, оним,
Боқиши умримга кўрк берган жоним,
Севаман демоққа йўқдир забоним,
Мен сени севаман демай севаман.

ШАҲНОЗА РЎЗИЕВА



«So'zsiz Sevgi»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]