Popup

Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Sog'inch bo'laman

Sog'inch bo'laman

Sog'inch bo'laman
Тонгги шабнамлардек кўзингга инсам,
Вулқондек кўксингда тошиб тўламан.
Ҳижронда қанчалар ёрганинг билсам,
Мен сенга туганмас соғинч бўламан.

Сира унутмайсан сўзларим сирин,
Йўлимга ташлайсан кўзларинг қирин.
Девона холингни айтай қай бирин,
Мен сенга туганмас соғинч бўламан.

Гоҳ севинч улашгум, гоҳида азоб,
Тафти чорлайверар-юрагим офтоб.
Дейсан: "Токай ишқдан бўладурман соб?",
Мен сенга туганмас соғинч бўламан.

Исмимни айтасан такрорлаб сахар,
Печакдек ёдингга ўрнашгум тугал.
Унута олмайсан, қиёмат қадар,
Мен сенга туганмас соғинч бўламан.

Дилобар Уралова



«Sog'inch bo'laman»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]