Popup

Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Sog'inmadingmi

Sog'inmadingmi

Sog'inmadingmi
Сен хам хайрон мендек безовта.
Ишқ дардидан оғринмадингми?
Юрак бўлиб соғинчдан хаста.
Соғинганим, соғинмадингми?

Насиб этиб тонгда уйғониб,
Шукурларинг айтиб қувониб.
Дилингда ўт-оловлар ёниб.
Соғинганим, соғинмадингми?

Атрофингда тўлиб дўст-у, ёр.
Юрганингда шодон бахтиёр
Хеч йўқ кунда эслабон бир бор.
Соғинганим, соғинмадингми?

Қийнаганда жонингни фироқ.
Ёришмаскан қалбингда чироқ.
Тилимда шу савол, шу сўроқ.
Соғинганим, соғинмадингми?

Дилобар Уролова



«Sog'inmadingmi»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]