Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Tushlarimga kir

Tushlarimga kir

Осуда тун, жилвакор хилол.
Жимжитлик жим килар тантана.
Илтимосим келмаса малол.
Тушларимга кириб тур яна.

Яна шундай гуллар билан кел.
Мехр ту'ла диллар билан кел.
Согинчдайин еллар билан кел.
Тушларимга кириб тур яна.

Кезамизми тунги осмонда?
Озорлар йу'к у'ша томонда.
Уйгонмоклик е"мон, аламда.
Тушларимга кириб тур яна.

Бахт кемаси кезади учок.
Юлдузлардан териб бир кучок.
Ку'лларимдан ку'йворма шу чок.
Тушларимга кириб тур яна.

Вужудки сог ку'ринар хамон.
Рух эзилар, сенсизлик е"мон.
Хар кунимас, хеч йу'к хар замон.
Тушларимга кириб тур яна.

Дилобар Уролова ижодидан



«Tushlarimga kir»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]