Popup

Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Тўхтасам йўлларим сенга омонат

Тўхтасам йўлларим сенга омонат

Тўхтасам йўлларим сенга омонат
Тўхтасам йўлларим сенга омонат,
Жим бўлсам сўзларим сенга омонат.
Ёмғирда қолдирма, шамолга берма,
Энг сўнги изларим сенга омонат.

Қоронғу кечамда битта шам сенсан,
Битталиги билан муҳташам сенсан,
Мени эслайдиган бошқа одам йўқ,
Эслаб йиғлайдиган биттасан, сенсан...

Сенга майсалардан юбораман хат,
Уни адашмасдан ўқигин, фақат!
Айтар гапинг тезроқ айтиб ол, дея
Юрагимни туртиб қўяябди дард.

Бир кишилик сафар дейдилар буни,
Сафаринг юз йилга кечиксин, шерик!
Яширин ё ошкор эсласанг мени
Икки дунёда хам қоламан тирик.

Тўхтасам,
Йўлларим
сенга омонат.

Risligʻoy Hotamova



«Тўхтасам йўлларим сенга омонат»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]