Главная » SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS » Yoninga qaytsam

Yoninga qaytsam

Yoninga qaytsam
Бир куни ёнингга қайтишим мумкин,
У зулмат хонангни нурга тўлдириб.
Қулоғингга севгим айтишим мумкин,
Душманим-ғурурни янчиб, ўлдириб.

Бир куни ёнингга қайтарим бордир,
Жон бағишлаб ўша ўтмишга такрор.
Сенга-ёлғизликда аламлар ёрдир,.
Менинг ҳеч ким билмас ғуссаларим бор.

Бир куни ёнингга қайтаман шартта,
Сўзлайман тинмасдан барча-барчасин.
Ўшанда кўзимнинг ёшларин арта,
Суғуриб ташлайсан армон парчасин.

Бир куни ёнингга қайтишим аниқ,
Бир қарорга келдим, кўп ўйлаб шу топ.
Сенингсиз топмадим умрдан мантиқ,
Менингсиз яшамоқ сен учун азоб.

Бир куни ёнингга қайтишим керак,
Ичим ёнаяпти дардим айтмасам.
Начора, мингта чок тушган бу юрак,
Бардош беролмайди охир қайтмасам.

Бир куни ёнингга қайтсам шахд қилиб,
Қалбимни тутаман гувоҳдир Раҳмон.
Сен ўша лаҳзани ғанимат билиб,
Қўйиб юбормагин қайтиб ҳеч қачон.

Дилобар Уралова



«Yoninga qaytsam»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]