Главная » TABRIK AYYOM SHERLAR » Муборак уйғонган ҳар гул, ҳар оғоч! Бахор фасли учун
Муборак уйғонган ҳар гул, ҳар оғоч! Бахор фасли учун

Муборак уйғонган ҳар гул, ҳар оғоч! Бахор фасли учун

  • Категории: TABRIK AYYOM SHERLAR
  • Название: Муборак уйғонган ҳар гул, ҳар оғоч! Бахор фасли учун
  • Дата релиза: 30-03-17, 14:03
Муборак уйғонган ҳар гул, ҳар оғоч! Бахор фасли учун
Шу баҳор тутмади шафқатин дариғ
Мендан юз ўгирган илҳом париси.
Тўлди-да бир мушкин ёмғирга борлиқ,
Етди димоғимга раънолар иси.

Зангори кўлдайин осмон беғубор,
Навбаҳор йўлига соғинчлар сочдим.
Майса бўлиб унган умидларим бор,
Телба тўлқинларга кеча сир очдим.

Куртаклар бағрига яширган маъво,
Маҳрига етарми олам-жаҳонлар?
Лойқа изни ювди мусаффо ҳаво,
Сармаст — сумалакка етишган жонлар.

Дошқозондан тошган сумалак недир?
Қирларга ёйилган мунис бойчечак.
Момолар қалбида ўлмаган сурур,
Болаларга тубсиз, давомли эртак.

Бодом хосиятли тушин таъбири —
Ой кўйлакни тонгдан айлайди қабул.
Шабнамлар мўлтирар — тугайди сабри,
Муаттар тугунни очсин атиргул.

Эшитиб ғулдирак нидоларини,
Ўзинг-чи, тополмай жилғалар гирён.
Гуллаган ўрикнинг новдаларини
Суртиб юзларига, пичирлар осмон.

Кел — эй, кўҳна Наврўз, хўрсиниқ, наво,
Кишнаган тулпорлар, мушфиқ қалдирғоч..
Жафокаш ҳар кўнгил етишган сафо!
Муборак уйғонган ҳар гул, ҳар оғоч!

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: