Главная » TABRIK AYYOM SHERLAR » Tabrik sher 2019

Tabrik sher 2019

«Мозийга қараб иш курмоқ хайрлидир» А.Қодирий

Спитамен қўлларин тунда боғлаб берганлар,
Муқаннани тириклай гулханларда ёқганлар,
Бир йилда етти марта диндан-динга ўтганлар
Шу заминда ётибсиз биз Ватандош эканмиз.

Ибн Сино меросин бидъат дея билганлар,
Берунийни юртидан Ҳинд элига қўвганлар,
Масиҳийни кофир деб камситганлар, урганлар
Шу заминда ётибсиз биз Ватандош эканмиз.

Чингизхонни ҳадясин кўзга суртиб олганлар,
Темур Малик режасин ғанимга етказганлар,
Мангуберди йўлига тузоқ қўйиб берганлар,
Шу заминда ётибсиз биз Ватандош эканмиз.

Чингизийлар қавмига қўллуқ қилиб ўтганлар,
Темур бобом шаънига туҳмат тошин отганлар,
Сарбадорлар маконин муғулга курсатганлар,
Шу заминда ётибсиз биз Ватандош эканмиз.

Калавийни бошини олтинга алишганлар,
Муғулларнинг сафида ҳалқини чопишганлар,
Ўз эркини ғанимга нафс учун сотишганлар,
Шу заминда ётибсиз биз Ватандош эканмиз.

Улуғбекни буйнига шамшир уриб чопганлар,
Мир Алишер юлдузин ҳасадида ёнганлар,
Бобир Мирзо изидан лаънат тошин отганлар,
Шу заминда ётибсиз биз Ватандош эканмиз.

Самарқандни Шайбоқга никоҳ учун очганлар,
Ғуломига қул бўлиб наҳсга ботиб ётганлар,
Берилган ювиндини тансиқ билиб ютганлар,
Шу заминда ётибсиз биз Ватандош эканмиз.

Нодирани осдингиз қотил номин олдингиз,
Увайсийни қувдингиз жоҳил номин олдингиз,
Анбаротин бошига не кунларни солдингиз,
Шу заминда ётибсиз биз Ватандош эканмиз.

Муқимийни Қуқондан ҳайдаб обруй курдингиз
Завқий домла ижодин булғаб обруй курдингиз,
Чархий домла шеърларин пуллаб давлат курдингиз
Шу заминда ётибсиз биз Ватандош эканмиз.

Машраб бобо буйнига сиртмоқ солиб осганлар
Мадаминбек оиласин ерга кумиб босганлар,
Шермуҳаммад лашкарин душман дея қувганлар,
Шу заминда ётибсиз биз Ватандош эканмиз.

Намоз палвон, Пулат Дархон, Очилдовлар хор бўлди
Инқилобдан Туркистон жаъдидларга тор бўлди
Файзуллабек, ўз юртида маслакдошга зор бўлди
Шу заминда ётибсиз биз Ватандош эканмиз.

Ҳурриятни қизилларга икки қўллаб берганлар,
Янги давр бошлаймиз деб зиёлини қирганлар,
Юртнинг сўннги зарини Фурунзега берганлар,
Шу заминда ётибсиз биз Ватандош эканмиз.

Қодирийни сотганлар, Чулпонга тош отганлар,
Беҳбудейни буғганлар, Усмонжонни отганлар,
Алифни билмаганни улуғлаб кутарганлар,
Шу заминда ётибсиз биз Ватандош эканмиз.

Фитратни сукдингиз сиз, Фурқатни қўвдингиз сиз,
Ҳамзани урдингиз сиз, Шавқийни кумдингиз сиз,
Муқаддас китобларни очмасдан ёқдингиз сиз,
Шу заминда ётибсиз биз Ватандош эканмиз.

Кимки билимли бўлса, кимки илм ўрганса
Кимки юртни уйласа, кимки эркни куйласа
Иғво хатин битдингиз, туҳмат тошин отдингиз
Шу заминда ётибсиз биз Ватандош эканмиз.

Файзуллабек сотилди, Акмал Икром отилди,
Мадрасалар ёпилди, не масжидлар ёқилди
Ҳалқимнинг тарихига тавқи лаънат осилди,
Шу заминда ётибсиз биз Ватандош эканмиз.

Қизилларга ёқай деб, Ленин орден тақай деб
Доҳийларга боқай деб, коммунистдек улай деб
Фирқасига бадални чин юракдан тулай деб,
Шу заминда ётибсиз биз Ватандош эканмиз.

Гурўғлини айтганни, Алпомишни билганни
Кунтуғмишдек куйганни, Авазхондек юрганни
Оғангизга айтдингиз, битта-битта сотдингиз
Шу заминда ётибсиз биз Ватандош эканмиз.

Араб тилин билганни, Олмонча гапирганни
Туркийдан сўз очганни, маърифатни сочганни
Оғангизга сотдингиз, суроқ қилмай отдингиз.
Шу заминда ётибсиз биз Ватандош эканмиз.

Ҳамиджонни, Сайджонни юртидан айирганлар
Зулфияни, Саидани қанотин қайирганлар
Шарофбекга миллатни қамашни буюрганлар
Шу заминда ётибсиз биз Ватандош эканмиз.

Дуппи,чапон кийма деб, жанозага борма деб
Навруз айём қилма деб, сумалакни ема деб.
Жамалакни тақма деб, ўтмишингни сурма деб
Шу заминда ётибсиз биз Ватандош эканмиз.

Ўз миллатин ўғри деб, маъданиятсиз букри деб
Коммунистлар тўғри деб, бешикларни эгри деб
Удумларни эски деб, оғаларим буюк деб
Шу заминда ётибсиз биз Ватандош эканмиз.

Босмачи деб ўзбеклар, Қулоқчи деб ўзбеклар
Қўшмачи деб ўзбеклар, миллатчи деб ўзбеклар
Саводсиз деб ўзбеклар, ташмачи деб ўзбеклар
Шу заминда ётибсиз биз Ватандош эканмиз.

Энди айтинг сиз кимсиз, насабингиз -наслингиз
Миллатингиз –қавмингиз, уруғингиз, элингиз
Бугун юртни куринг сиз, Элим кимдур билинг сиз
Шу заминда ётибсиз биз Ватандош эканмиз.

Ўзлигини билган эл, кимлигини билган эл
Кимлигингиз билди эл, ҳолингизга кулди эл.
Ҳумо қушин курди эл, Ҳурриятни курди эл
Шу заминда ётибсиз биз Ватандош эканмиз.

Омонлик бўлган бу кун, Озодлик бўлган бу кун
Ҳалқимнинг юрагига эркинлик энган бу кун.
Аждодларим руҳлари маконга қайтган бу кун,
Энди қандай ётибсиз биз Ватандош эканмиз.



«Tabrik sher 2019»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]