Главная » TABRIK AYYOM SHERLAR » Жума номозига шошинг, биродар!

Жума номозига шошинг, биродар!

Жума номозига шошинг, биродар!
Дунёнинг ишлари тугамас бало,
Бизларни соғинган биламан Ҳудо,
Барча мушкулларга биргина даво,
Жума номозига шошинг, биродар!

Ҳар босган қадамда ёзилгай савоб,
Ибодат қабрда бўлгуси офтоб,
Аллоҳнинг уйини қиламиз тавоб,
Жума номозига шошинг, биродар!

Покланиб, ясаниб, дилга бериб зеб,
Охират замоннинг ташвишини еб,
Шайтоннинг сўзига рад жавобин деб,
Жума номозига шошинг, биродар!

Бу кунни Исломнинг байрами билиб,
Елкага чиройли жойнамоз илиб,
Қалбга солганига шукрона қилиб,
Жума номозига шошинг, биродар!

Ўтганлар ҳаққига дуолар учун,
Фарзандлар камолин сўрамоқликчун,
Йиғлаб тиловатлар қилмайлик нечун,
Жума номозига шошинг, биродар!

Кекса отангизга суянчиқ бўлиб,
Акангизни олиб, укангиз олиб
Жажжи ўғлингиз ҳам кетмасин қолиб
Жума номозига шошинг биродар!

Танимиз саломат осуда замон
Яна жумагача етказсин омон,
Иложи борича топингу имкон,
Жума номозига шошинг, биродар!

Малика Тавфиқ



«Жума номозига шошинг, биродар!»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]