Popup

Главная » Ustozlar haqida sherlar » Dunyo ustozlarining eng mukammalisiz

Dunyo ustozlarining eng mukammalisiz

Dunyo ustozlarining eng mukammalisiz
Сўзлаларингиз қалбимга малхам бўлар устозим,
Кўзларингиз оламга нур таратар. Қўлларимдан тутдингиз,
Илим боғин сари сиз,
Дунё устозларининг энг мукаммалисиз!

Юксакликка қанотим,
Юксалтирган саботим,
Борин берган аямай,
Мехрибоним Устозим!

Кўнгли дарё бир олам,
Онам каби парвонам,
Куяр жони мен учун,
Ташвишим қилган хар дам.

Омад кулар сиз сабаб,
Ютуқларим сиз сабаб,
Қуёшми бу таъфтингиз?
Талпинарман сиз таъраф!

Боғбоним сиз нихол мен,
Сизда топдим камол мен.
Сизга шогирд бўлмоқлик,
Менга азиз ином энг.

Бугун қўлимда созим,
Янграр майин овозим,
Омон бўлинг сиз доим,
Устозим! Устозим!

1-Октябр Ўқтувчи ва мураббийлар куни билан барча Устозларимни чин дилдан табриклайман!

Абдумуталиб Эргашалиев



«Dunyo ustozlarining eng mukammalisiz»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]