Главная » YANGI SHERLAR » Aka keling

Aka keling

Уйим тури хувуллаб колган,
Турт девордан чикмайди садо.
Зор кузларим тикилиб толган.
Ичимдан бир чорлайди нидо.

Ака келинг жон отам булиб,
Опа келинг жон онам булиб.

Ярим кунглим согинчдан безор,
Кутар хануз эшикка бокиб,
Кувонч тулмас тунлари бедор,
Йулингизга нам киприк кокиб.

Ака келинг жон отам булиб,
Опа келинг жон онам булиб.

Дийдоримиз армон булмасин,
Беш кунлик бу ёлгон дунёда.
Исёнчилар хаддан кулмасин,
Бегонадек юрмай хар ёнда.

Ака келинг жон отам булиб,
Опа келинг жон онам булиб.

Ташвишларни чеккага суриб,
Давраларни хуп кизитайлик.
Дилдан овунч сухбатлар куриб,
Болаликка яна кайтайлик.

Ака келинг жон отам булиб,
Опа келинг жон онам булиб.

Тиловатни зиё таратсак,
Ота-онам рухи шодланар.
Гиналарни нари аритсак,
Уртамизда мехр кадланар.

Ака келинг жон отам булиб,
Опа келинг жон онам булиб.

Юсупова Зулфия.



«Aka keling»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]