Главная » YANGI SHERLAR » Alamim Bor

Alamim Bor

Хижолатда тонг бўзарар
Яна бир бор, кўриб бедор.
Солмай назар, ёришган ҳар
Сахарларда аламим бор.

Топдим тамом этган абгор,
Хижрон учун шаксиз айбдор.
Сени мендан олис тутган
Шахарларда аламим бор.

Малол олмай фироқингдан
Захар заққум ютсам такрор.
Ҳаёлингни буткул олган
Шакарларда аламим бор.

Шахнозангни жони нисор,
Сабо дарак берса бирор.
Ёмғир айтган келмас деган
Хабарларда аламим бор.

ШАҲНОЗА РЎЗИЕВА



«Alamim Bor»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]