Главная » Статьи » SHERLAR / YANGI SHERLAR » YANGI SHERLAR

АЛЛОҲ СЕВСИН!

Каъба томон нурли юзин-
Бурганларни Аллоҳ севсин!
Бенарвон бахтнинг юлдузин-
Урганларни Аллоҳ севсин!

Мўмин кимса ер шарида,
Башар аҳлин энг мардида!
Ҳалқум эмас, халқ дардида-
Юрганларни Аллоҳ севсин!

Тиловат айласак Қуръон,
Хатоларга келгай қирон.
Халол топиб давр-у даврон-
Сурганларни Аллоҳ севсин!

Ширк-оғудир, ғафлат заҳар,
Жаннат-даҳрийга ёт шаҳар.
Азон айтмоқ учун, саҳар-
Турганларни Аллоҳ севсин!

Эй биродар, эсингни йиғ.
Чақимликдан бўл фориғ!
Ким хам дерди кўппак янгиғ,
Хурганларни Аллоҳ севсин?

Айлантириб боғларга чўл,
Яхшиликка урганча қўл.
Кўприк, масжид, мадраса йўл-
Қурганларни Аллоҳ севсин!
Категория: YANGI SHERLAR | Добавил: Админ (04 Фев 2018)
Просмотров:   | Комментарии: 0 | Теги: АЛЛОҲ СЕВСИН! | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]