Popup

Главная » YANGI SHERLAR » Arosat

Arosat

Arosat
Мен шундай ғалати.
Шунақа қайсар,
Худбин юрагимни сенга тутмадим.
Чегара билмас бир мавҳумлик қадар,
Ё икки ўт ичра севгинг кутмадим.

На соғинч саломим йўллайман сенга,
Ва на-да айтаман алвидо сўзин.
Бир олам оғриқли соғинчга эга,
"Кимдир" яшаяпти азоблаб ўзин.

Ғуруримдан кечиб босмайман қадам,
Сен томонга элтар йўлларга зинҳор.
Кўзимда пинҳона айланганда нам,
Сабримга сабрлар тилайман такрор.

Мен шундай ғалати.
Шунақа қайсар,
Тушуна олмайман ўзим ҳолимга.
Соғинч гулдастасин жўнатиб саҳар,
Сен инсоф сўрайсан, мендек "золимга".

Биламан, нохақлик қиляпман сенга,
Афсус, лойиқ кўрдим бесамар кутиш.
Кечиргин.
На эга чиқмайсан менга,
На қўлингдан келмас буткул унутиш.

Мен шундай ғалати, шунақа қайсар...

Дилобар Уролова.



«Arosat»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]