Popup

Главная » YANGI SHERLAR » Ҳаводек сенга бор ҳожатим

Ҳаводек сенга бор ҳожатим

Ҳаводек сенга бор ҳожатим
Ҳаводек сенга бор ҳожатим,
Танамга жон каби зарурсан.
Бўлмасанг, бўлмайди тоқатим,
Кўнглим гул, Қуёшим эрурсан!

Зилолсан,ташнаман то тирик,
Баҳорсан муз дилни эритган!
Оллоҳим кимнидир ишқ учун,
Кимнидир рашк учун яратган.

Сўзинг бол, минг дардим шифоси,
Ўлимдан асрайди нигоҳинг.
Дунёнинг кўпайса гадоси,
Билгингки бу сенинг гуноҳинг!

Гар раҳм этмасанг атайлаб,
Гар жабр қилурсан жўртага.
Дунёни сув олмас,шунчаки,
Қабрлар кўпаяр биттага.

Малика Тавфиқ



«Ҳаводек сенга бор ҳожатим»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]