Главная » YANGI SHERLAR » Азиз меҳмоним

Азиз меҳмоним

Азиз меҳмоним
Кўчамиздан бизни йўқламай,
Ўтиб кетманг азиз инсоним.
Келинг уйим тўри сизники,
Бўлинг жондан азиз меҳмоним.

Узун йўллар, чанг кўчаларда,
Изингизга тушди нигохим.
Соғинчимни элитсин шамол,
Қалбингизга етсин бор охим.

Қайга шошиб, қанча уринманг,
Дунё ғами хеч тугамайди.
Одам тафти одам олади
Меҳр берсак қалб қаримайди.

Ширин дийдор даврасига,
Бахт, муҳаббат ҳамроҳ бўлсин.
Бир асрга татигулик,
Хотиралар яшаб қолсин.

Яхшиямки борсиз дунёда,
Борингизга шукр қувончим.
Аччиқ хаёт сўқмоқларида,
Сиз юпанчим, сиздир овунчим.

Кўчамиздан бизни йўқламай,
Ўтиб кетманг дилга яқиним.

Юсупова Зулфия.



«Азиз меҳмоним»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]