Baxtli bo'l omon bo'l
- Категории: YANGI SHERLAR
- Название: Baxtli bo'l omon bo'l
- Дата релиза: 16-11-21, 22:38
БАХТЛИ БЎЛ, ОМОН БЎЛ…
Мен кимман - ҳавасми ёки бир эрмак,
Қалбини бир сенга тутган бир хаста.
Юраксиз бечора кимга ҳам керак,
Мажрух дил, ишқингда бўлган шикаста.
Мен кимман - сени деб кечган ўзидан,
Сендан ўзгасини кўрмаган сўқир.
Танаси музлаган юрак музидан,
Соғинчдан эзилган ўша қон бағир.
Мен кимман - ўткинчи, ёки бир дайди,
Кетақол, ортингга қарама майли.
Бахтли бўл, омон бўл, шодланиб яша,
Ҳаётингни бузма бир мен туфайли.
ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА
Мен кимман - ҳавасми ёки бир эрмак,
Қалбини бир сенга тутган бир хаста.
Юраксиз бечора кимга ҳам керак,
Мажрух дил, ишқингда бўлган шикаста.
Мен кимман - сени деб кечган ўзидан,
Сендан ўзгасини кўрмаган сўқир.
Танаси музлаган юрак музидан,
Соғинчдан эзилган ўша қон бағир.
Мен кимман - ўткинчи, ёки бир дайди,
Кетақол, ортингга қарама майли.
Бахтли бўл, омон бўл, шодланиб яша,
Ҳаётингни бузма бир мен туфайли.
ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА
Смс Шерлар